Бизнинг меъросимиз

"Anchor" брендининг бошланиши

Anchor брендига 1886 йилда инглиз тадбиркор-фермер Хенри Рейнолдс томонидан асос солинган. Хенри Рейнолдс Янги Зеландияда сифатли сариёғ тайёрлаш мақсадида кичик корхона очди. Бошида кичик бўлиб очилган "Anchor" ўсди ва ривожланиб 70 давлатда кенг турдаги маҳсулотлари сотиладиган дунё миқёсидаги брендлардан бирига айланди.

Сут соғиш машиналарининг киритилиши

1888 йилда автоматик сут соғиш машиналарининг қўлланиши бошлангандан кейин сигирларни тез ва самарали соғиш имкони пайдо бўлди. Бошланғич пайтда буларга ишончсизлик билан қаралган бўлсада, 1940 йилга келиб Янги Зеландиядаги сигирларнинг қарийб 90% бу машиналар ёрдамида соғилди.

Биринчи қуруқ сут

Ишлаб чиқариш ва соғиш усуллари борган сари такомиллашиб борган вақтда 1901 йили Янги Зеландиянинг Макино шаҳрида биринчи қуруқ сут ишлаб чиқарилди.

"Anchor" - Янги Зеландиянинг 1 рақамли сут бренди

Фермаларимизда сут йиғилишидан тортиб то тайёр маҳсулотни дўконларга етказиб беришгача бўлган жараённинг хар бир босқичи бизнинг доимий назоратимиз остидадир. "Anchor" сутли маҳсулотлари доимо "олтин стандартдаги" сифатли сутдан тайёрланади. Айнан шу сабабли "Anchor" Янги Зеландиянинг 1 рақамли сут бренди ҳисобланади.