Сомса

Масаллиқлар:

Хамир учун:
Ун – 2 стакан
Сув – 0,5 стакан
Туз – 1 ч.қ.

Ичи учун масаллиқлар:
Қўй ёки мол гўшти – 250 г
Оқ пиёз – 2 дона
“Anchor” сариёғи – 50 г
Ванил шакари – 1 чой қошиғи
Сомса зираворлари – хохишга қараб зира, қора мурч ва туз
Тухум (сомсага суртиш учун) – 1 дона
Кунжут

Хамирнинг тайёрланиши:

Сувга 1 ч.қ. тузни эритинг. Аралаштириб туриб унни қўшинг ва хамирни қоринг. Хамирни шариклар холатига келтириб, целофан пакетга солинг ва 10-15 дақиқага қолдиринг.
Пиёз ва гўштни кубиклар холида кесинг, сўнгра зираворларни қўшинг.
Хамирни 3-4 бўлакка ажратинг ва жуда юпқа қилиб ёйинг. “Anchor” сариёғи билан усти суртилади. Рулет қилиб ўранг ва 10-15 дақиқага музлатгичда қолдиринг.
Хамирни олинг, кичик думалок шаклида бўлинг ва хар бир бўлакчани четларини шундай ёйингки, унинг маркази қаттиқ бўлиши керак. Ичига солинадиган масаллиқларни қўйиб чиқинг ва уларнинг устига 1-2 кубик (5-10 гр) “Anchor” сариёғини қўшинг.
Учбурчак шаклини тайёрлаб, четларини олиб ёпамиз. Товага сомсаларни чокини пастга қаратиб қўйиб чиқамиз. Тухум сариғи билан суртиб чиқамиз.
Кунжут сепинг ва 180 С даража хароратгача қиздирилган духовкага 30-40 дақиқага жойланг.

Ёқимли иштаха!