Наполеон торт

Масаллиқлар:

Хамир учун:
Anchor сариёғи – 250 г
Ун – 3 стакан
Туз – чимдим
Сув – 2/3 стакан
Уксус – 1 чой қошиқ
Крем учун:
Anchor сариёғи – 250 гр
Сут – 120 мл
Тухум сариғи – 5 дона
Ванил шакари – 1 чой қошиқ
Шакар – 400 гр
Ун – 100 гр

Хамирнинг тайёрланиши:
Сариёғ ва унни майда қилиб пичоқ билан тўғраймиз.
Уксусли сувни қўшиб, хамирни қорамиз.
Хамирни 12 та қисмга бўламиз.
Музлатгичга 1 соатга қўямиз.
Зувалачалар ёйамиз, бир неча жойдан вилка бидан тешиб чиқамиз.
180 даража хароратда пиширамиз.
Кремнинг тайёрланиши:

Сутни идишга солиб қайнашини кутамиз.
Унни шакар билан аралаштириб, 5 тухум сариғини қўшамиз.
Бу аралашмани сутга қўшамиз ва араладтирамиз.
Секин оловга қўямиз.
Қуюқлашгунга қадар қайнатамиз, албатта узлуксиз аралаштирган холатда.
Қуюқ сметанани қуюқлигига ўхшаш бўлиши керак.
Сариёғ билан кўпиртириб, ванилинни қўшамиз.
Коржларимизни крем билан суриб чиқамиз.

Ёқимли иштаха!